Tashkilot haqida

Қашқадарё вилоятида сув хўжалиги соҳасидаги КЎРСАТКИЧЛАР

         ҚАШҚАДАРЁ вилояти, Республикада сув хўжалигининг асосий бўғини ҳисобланиб, вилоятда сув ресурсларини иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий ҳудудларга жумладан, сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига кафолатли етказиб бериш, сувдан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 3575 нафар сув хўжалиги раҳбар ва ходимлари фаолият юритиб келмоқда.

 

1 Корхона номи

 

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

2 Ташкил этилган сана 2003 йил
3 Аппарат ходимлари 20 нафар
4 Ишлаб чиқариш ва техник ходимлар 108 нафар
5 Фаолият тури Бюджет
6 Вилоятдаги жами сув хўжалиги ташкилотлари сони 26 та

Шундан, Аму-Қашқадарё ИТҲБ ва унинг тизимидаги ташкилотлари 22 та (жумладан,
Аму-Қашқадарё ИТҲБ, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедицияси, 5 та Ирригация тизими бошқармаси, 14 та туман ирригация бўлимлари).

    4 та Сув хўжалиги вазирлигига қарашли ташкилотлар (жумладан, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси, Қашқадарё сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси, Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси, Қашқадарёсувқурилишинвест ДМ) 

 

  1. Фаолиятини амалга ошириш учун меъёрий ҳужжат:

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаоляитини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3672-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5055-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-573-сонли қарорлари асосида фаолият юритади.

 

  1. Сув хўжалиги асосий кўрсаткичлари:

       Вилоятга 75 фоиз сув миқдорлари қўшни Туркманистон давлатидан “Амударё” орқали Қарши магистрал каналидаги 7 кўтармали насос станциялар каскадидаги 45 та насос станциядан, 5 фоиз сув “Зарафшон” дарёси орқали транзит тарзда ва қолган 20 фоиз сув миқдорлари Қашқадарё ва унинг ирмоқлари, 1383 дона тик суғориш қудуқлари, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги 62 та насос станцияси ҳамда 2,5 млрд.м3 сув йиғадиган 13 та сув омборлардан сув етказиб берилади.

        Суғориш тизими, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларида тасарруфида 253 та канал 2471 километр узунликда магистрал ва хўжаликлараро ирригация тизим каналлари мавжуд, шу жумладан 1577,3 км бетонлаштирилган, 16,0 км новли (лоток) ва 877,7 км очиқ тупроқли каналлар мавжуд.

          Уларда 3603 дона гидротехник иншоотлар, 2024 дона гидропостлар, 40 дона  дюкер, 44 дона акведук ва бошқа иншоотлар мавжуд.

         Ички суғориш тармоқларининг узунлиги 20449 километр бўлиб, 2205,7 км қисми бетонлаштирилган, 6236,5 км новли (лоток), 864 км қисми қувурли ва 11143,4 км қисми тупроқ ўзанли тармоқлардан иборат. Суғориш тармоқларига ўрнатилган сув ўлчаш иншоотлари ва гидротехник иншоотлар орқали сув миқдорлари бирламчи ва иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга кафолатли етказиб берилади.

      Вилоятда 13 та сув омборлари мавжуд, шундан алоҳида аҳамият касб этадиган “Талимаржон” (1500 млн.м3), “Чимқўрғон” (500 млн.м3), “Пачкамар” (260 млн.м3), “Ҳисорак” (170 млн.м3) ва “Қамаши” (25 млн.м3) ва 8 та кичик сув омборларни ва 9 та йирик гидроузеллар мавжуд.

          Жорий йилнинг 25 январь кунига, 13 та сув омборга 561,9 млн.м3 сув йиғилган. Бу ўтган йилга нисбатан 10,7 млн.м3 кўп, ўртача кўп йилликка нисбатан 131,8 млн.м3 камни ташкил этади.

          Сув омборларга 31,9 м3/сек сув келмоқда ва сув омборлардан 5,1 м3/сек сув чиқарилмоқда.

 

  1. Ерларнинг мелиоратив ҳолати:

    Вилоятдаги 514114 гектар суғориладиган майдонлардан 293959 гектар шўрланмаган, 220155 гектар майдон шўрланган (шундан 176540 гектар кучсиз, 34866 ўртача, 8749 гектар кучли шўрланган) майдонлар ҳисобланади.