Yangiliklar

Янгиланаётган Конституция

Янгиланаётган Конституция

 

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан тизим ташкилотлари ходимлари ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси ва Референдум қонунчилигининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун Қарши, Касби,Нишон,Миришкор ТИБ, Қарши магистрал канали ИТБ ҳамда Миришкор ИТБ ходимлари ўртасида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир жараёнида Конституцияга киритилаётган янгиликлар тўғрисида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари сезиларли даражада кенгайтирилаётганлиги таъкидланди. Хусусан, конституциявий ҳуқуқлар доираси таълим, экологик ҳуқуқлар, соғлиқни сақлаш, гендер тенглик, эркин ҳаракатланиш каби ҳуқуқлар билан тўлдирилаётганлиги айтиб ўтилди.

Тингловчилар конституциявий ислоҳотлар ва референдумга оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.