Yangiliklar

ЯККАБОҒЛИК СУВЧИЛАР ТОМОНИДАН БУГУНГАЧА 10 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЎТҚАЗИЛДИ

ЯККАБОҒЛИК СУВЧИЛАР ТОМОНИДАН БУГУНГАЧА 10 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЎТҚАЗИЛДИ

 

Яккабоғ туман  “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманидаги “Самоқ”, “Бешариқ”, “Дархон” “Кенгузар” каналлари ҳамда ички каналлар атрофига бугунги кунгача 10 минг 100 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, “Яшил макон” Эко платформасига киритилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 15 апрелигача яна 4 минг 500 туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган. 

Хусусан, бугун бўлиб ўтган акцияда “Жийда” канали атрофига 4 минг туп терак, “Чағатой” сувчилар уйига 3 минг туп олма, олча, ўрик каби мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.


Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати