Yangiliklar

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун ажратиладиган субсидия миқдорлари оширилди.

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун ажратиладиган  субсидия миқдорлари оширилди.

“Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш буйича кечиктириб булмайдиган чора тадбирлар тугрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 01.04.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

Шунга кўра, республика бўйича субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган майдоннинг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланди:

пахта майдонлари учун – 8 млн сўм;
сабзавот экинлари ва картошка экин майдонлари учун – 8 млн сўм;
полиз экинлари майдонлари учун – 1,3 млн сўм;
озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун – 8 млн сўм;
мевали экинлар учун – 6 млн сўм;
узум майдонлари учун – 8 млн сўм.
Емғирлатиб суғориш технологиясининг кенг қамровли ва мобил суғориш тизимлари учун 8 млн сўм.

Субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш тизимлари камида 5 йил ишлатилиш шарти билан ажратилади.