Yangiliklar

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ КАСБИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИДА ҚАТНАШДИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ КАСБИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИДА ҚАТНАШДИ

Мамлакатимизда жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум ўтказилиши муносабати билан жойларда ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг аҳамиятига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган ана шундай тадбирда Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Илҳом Қурбонов ва бошқа сиёсатчилар иштирок этди.
Тарғибот тадбирида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унинг Ватанимиз тараққиёти, жамиятимиз ривожидаги аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди.