Yangiliklar

“Сув етказиб бериш хизмати” фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

“Сув етказиб бериш хизмати” фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

Китоб туманидаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг мамурий биносида Аму–Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Тадбирга бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Чўлиев раислик қилди.

Семинарда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директорининг ўринбосарлари ва тегишли мутахассислар иштирок этди. Тадбир давомида молиялаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, ривожлантириш жамғармасига ажратилган маблағларнинг ишлатилиши ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.

Шунингдек, иштирокчиларга сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ҳамда белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича тавсиялар берилди.

Семинар якунида барча раҳбар ва мутахассисларнинг шахсий масъулияти ҳамда вазифаларни самарали бажариш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Аму–Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати