Yangiliklar

Оқсув ирригация тизими қиш мавсуми учун махсус кийим-кечак тарқатди.

Оқсув ирригация тизими қиш мавсуми учун махсус кийим-кечак тарқатди.

Оқсув ирригация тизими бошқармаси Қашқадарё вилоятининг юқори ҳудудларида яъни Шахрисабз, Китоб, Яккабоғ, қисман Чироқчи ва Қамаши туманларининг қишлок хўжалик ер майдонларини сув билан таъминлаш учун хизмат қилади. Тизим ҳудудида 2022-2023 йилларга мулжалланган кузги-қишги мавсумда бажариладиган ишлар, суғориш тармокларини механизм билан ва қўл кучи билан тозалаш, гидротехник иншоотлар ва гидропостларни таъмирлаш, атрофларини қўл кучи ёрдамида тозалаш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.
Бунда ишчи-ҳодимларга шароит ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида Оксув ирригация тизими бошкармаси томонидан қишги ва бахорги мавсумда кийиладиган махсус кийимбошлар ва этиклар тарқатилди. Бу эса қиш мавсумида ишчи-ҳодимларни ишлаш самарадорлиги ва бажариладиган иш сифатини оширишда катта ёрдам беради.