Yangiliklar

МИРИШКОРДАГИ ҲАШАРДА 150 НАФАРДАН ЗИЁД КИШИ ҚАТНАШДИ

МИРИШКОРДАГИ ҲАШАРДА 150 НАФАРДАН ЗИЁД КИШИ ҚАТНАШДИ

Вазирликнинг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини сўзсиз ва масъулият билан таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги барча туман ирригация бўлимлари томонидан кузги-қишки тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Миришкор тумани ирригация бўлими ташаббуси билан туманнинг “Сулаймон Муродов” ҳудудида ички ариқларни тозалаш ва суғориш мавсумига тайёрлаш учун ҳашар уюштирилди.

Ҳашарга ҳудуддаги аҳоли вакиллари ва фермер хўжаликларининг ишчиларидан иборат 150 нафардан зиёд кишини жалб этдик,

- дейди Миришкор тумани ирригация бўлими бошлиғи Шерзод Сафаров. – Шу билан бирга, 2 та механизм ёрдамида хўжаликлараро каналларни тозалашни давом эттираяпмиз.