Yangiliklar

КАСБИ ТУМАНИДАГИ «ДEНОВ-НОВҚАТ» КАНАЛИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

КАСБИ ТУМАНИДАГИ «ДEНОВ-НОВҚАТ» КАНАЛИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

 

 Касби туманидаги «Денов-Новқат» канали 1966 йилда бетон қопламали қилиб қурилган. Каналининг умумий узунлиги 17,9 км бўлиб, лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти 10,0 м3/сек. хизмат қиладиган ҳудуди 6607 гектар.

Каналнинг бетон қопламали қисмларининг чўкиши, емирилиши ҳамда лойқа босиши натижасида техник ҳолати қониқарсиз ҳолга келиб қолган.

Ҳозирги кунда каналнинг фойдали иш коэффициенти 62-64 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 672/7- сонли қарорига кўра бугунги кунда канални реконструкция қилиш ишлари бош пудратчи “To‘palang HPD Holding” МЧЖ томонидан бошлаб юборилган.

Бугун «Аму-Қашқадарё» ИТҲБ бўлим бошлиқлари, буюртмачи «Қашқадарёсувқурилишинвест» ДМ мутахассислари, масъул техник назоратчилар ва пудрат корхоналари иштирокида ушбу объектда семинар ташкил этилди.

Объектда 13 февраль ҳолатида каналнинг 6,6 км қисмида тупроқ ишлари ва 6,0 км қисмида 1600 м3 бетон ишлари амалга оширилган. Бу ишларга 4 дона экскаватор, 1 дона бульдозер, 1 дона автосамосвал, 2 дона миксер, 3 дона вибраторлар ҳамда 25 нафар ишчи-хизматчилар жалб этилган.

Семинар якунида ишларни жадаллаштириш бўйича буюртмачи «Қашқадарёсувқурилишинвест» ДМ, лойиҳачи «Ўзсувлойиҳа» АЖ ва бош пудратчи “To‘palang HPD Holding” МЧЖ масъулларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати