Yangiliklar

“ЧИМҚЎРҒОН” СУВ ОМБОРИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЧИМҚЎРҒОН” СУВ ОМБОРИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

 Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ҳузуридаги “Чимқўрғон”сув омборида Аму-Қашқадарё ИТҲБ, Қашқадарё вилоят сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошқармаси ҳамда   вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

 

Мазкур ўқув машқи табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирга Қамаши тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман тез тиббий ёрдам маркази, Миллий гвардия туман бўлими, “Чимқўрғон” ходимларидан иборат 55 нафар ходим ҳамда 5 та махсус техника жалб этилди.

 Объект ҳудудида фавқулодда вазият содир бўлганда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва хизматчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш машғулоти ўтказилди. Шунингдек,  содир бўлган ёнғинни ўчириш ҳамда жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг  ҳаракатлари баҳоланди.

Шунингдек, ушбу сув омборида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун керакли техник жиҳозлар ва асбоб-анжомлар захираси яратилганлиги ҳам ўрганилди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати