Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади. Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланди.
Ҳашар, аввало, инсон қалбидан бошланадиган, унга эзгулик, меҳр- муҳаббат уруғини қадайдиган халқимизга хос қадриятдир.
Мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, мақсадида бўлиб ўтаётган хайрия ҳашари доирасида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларида бир қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳашар ишида бошқарма жойлашган бинонинг ички ва ташқи кўчалари, ариқлар ва йўлаклар тозаланди, манзарали ва мевали дарахтлар, гуллар кўчатлари ўтказилди ҳамда дов-дарахтларни бўталаш ва бўяш ишлари амалга оширилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳашарда бошқарма ва туман бўлимлари ходимлари ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфият билан қатнашдилар.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати

