Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг таркибидаги ташкилотларда Сув хўжалиги вазири ташаббуси билан бошланган эзгу ва хайрли тадбир – «Зарбдор 30 кунлик» доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан Косон туман ирригация бўлими томонидан сув хўжалиги объектларида таъмирлаш-тиклаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Жумладан, Р-26 хўжаликлараро каналида механизм ёрдамида тозалаш ишлари давом этяпти.
Бу ишларга 2 дона экскаваторлар ажратилган бўлиб, бугунги қадар мазкур каналнинг 3 км қисми лойқадан тўлиқ тозаланиб суғоришга шай ҳолатга келтирилди.
Маълумот учун ушбу канал туманнинг 16 минг 700 гектардан ортиқ майдонини сув билан таъминлайди.
