Тумандаги "Чўлиота" ҳудудидаги фермер хўжалик дала майдонларида кузги-қишки тадбирларни бажарилиши бўйича катта ҳашар ташкил қилинди. Бунда ички суғориш тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш, кўчат экиш, дарахтлар тагини юмшатиб оқлаш каби ишлар олиб борилиб, дала маданияти фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликларига тарғиб этилди.
Шу ўринда, ҳурматли фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларидан туманнинг қолган ҳудудларида ҳам ана шундай ташаббусга ҳисса қўшишларини сўраймиз.



