Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган графикка асосан ҳафтанинг жума кунлари гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан семинарлар ўтказиш белгиланган. Шунга кўра бугун Яккабоғ туманидаги «Янгиқўрғон» сув омборида семинар бўлиб ўтди.
Унда Сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Машраб Шукуров, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Рашид Ташев ҳамда барча сув омборлари участка бошлиқлари, муҳандислари ва техник ходимлари иштирок этди.
-Янгиқўрғон сув омбори 1975 йил фойдаланишга топширилган, Суғориладиган ер майдони 1,0 минг гектар, лойиҳадаги ҳажми 3,3 миллион. м3, фойдали ҳажми 3,0 миллион. Тўғоннинг узунлиги 1900 метр, баландлиги 16 метр дейди, - Янгиқўрғон сув омбори участка бошлиғи Н.Исматов. -Яккабоғ дарёсидан Хабар-2 бетон канали орқали тўлдирилади ва суғориш учун фойдаланилади. Вегетация даврининг ҳозирги кунигача сув истеъмолчиларига 1,295 миллион.м3 сув етказиб берилди.
Семинарда сув омборининг техник ҳолати хавфсиз ишлаши ва олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, бугунги кунда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан сув омборини таъмирлаш ишларидаги камчиликлар ва белгиланган лойиҳавий таъмирлаш ишларининг кетаётганлиги танқидий муҳокама қилинди. Сув омбори тўғонида лойиҳалаштирилган 8 дона пезометрларни қуриш ишларини якунига етказиш ва сув омборининг электр қурилмалари, электр шитлари ва кабелларини янгисига алмаштириш ҳамда сув омборининг гидромеханик ускуналарини модернизация қилиш ишларини 1 сентябригача бажарилишини таъминланиш муддати белгиланди. Қурувчи ташкилот ва масъул ходимларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари ёрдамчи хўжалик фаолияти билан ҳам танишдилар. Барча сув омборларда ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш юзасидан топшириқлар берилди.