Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги тизим ташкилотлари ва алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда март ойида жойларда юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича таъмирлаш амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Оқсув” ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги йирик гидротехника иншооти – “Яккабоғ” гидроузелидан кутилаётган сел-тошқин сувларини беталафот ўтказиб юбориш, ушбу объект хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилаяпти.
Объектга 2 дона автосамасвал, 1 дона экскаватор, 9 нафар ишчи кучи жалб этилиб, 850 м3 харсанг тош иши бажарилди.

