Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги тизим ташкилотлари ва алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда февраль ойида жойларда юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тизимли таъмирлаш ишлари амалга оширишмоқда.
Айни пайтда “Оқсув” ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги йирик гидротехник иншооти “Яккабоғ” гидроузелидан кутилаётган сел-тошқин сувларини беталофат ўтказиб юбориш, ушбу тоифаланган объектни ҳавфсизлигини таьминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Яккабоғ гидроузели лойиҳавий 510 м³/секунд сувни ўтказишга мўлжаланган бўлиб, 2018-2020 йилларда бир вақтнинг ўзида 250-300 м³/секунд сел тошқин сувлари келганлиги кузатилган. Натижада гидроузелнинг пастки беъфи атрофи зарарланиб, ҳимояланиш тадбирларига мухтож бўлиб қолганди.
Қашқадарё вилоятида 2023 йилда сув хўжалиги объектлари капитал маблағлари ҳисобидан тошқин сувлари ва сел оқимларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича йиғма манзилли дастурига киритилган бўлишига қарамасдан, сув хўжалиги ходимлари кутилаётган сел-тошқин хавфини камайтириш мақсадид объектда ҳимоялаш тадбирларини бошлаб юборди.
Объектга 1 дона экскаватор, 5 нафар ишчи кучи жалб этилиб 48 м3 тош иши бажарилди, ҳали ишлар давом этмоқда.
Бу тадбирлар самараси ўлароқ, гидроузелдан сув билан таъминланадиган Яккабоғ ва Қамаши туманларининг жами 17 минг 150 гектар ер майдонлари обиҳаёт билан кафолатли таъминланишига эришилади ҳамда 4 та аҳоли хонадони хавфсизлиги таъминланди.
Бу каби тадбирлар “Оқсув” ИТБ ҳисобидаги “Карахужа-2” каналиниг дамбасини сел-тошқин сувларидан ҳимоялаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни амалга оширишга 1 дона экскаватор, 1 дона бульдозер 4 нафар ишчилар жалб этилган бўлиб ҳозирда объектда 0,32 минг.м3 тупрок ишлари бажарилди.
