Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги «2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 310-сон қарори, Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 23 январдаги 10-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ва ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда соҳавий билимларини ошириш мақсадида тизим ташкилотлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини” бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз ўтган танловда Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси ҳамда Шаҳрисабз, Косон, Яккабоғ, Нишон, Миришкор, Муборак туман ирригация бўлимларидан келган «Заковат» гуруҳи жамоалари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Жамоа иштирокчилари соҳага оид ва мантиқий саволларга белгиланган вақт ичида жавоб қайтаришди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан «Заковат» интеллектуал ўйинининг шаффоф ва ошкора тарзда ўтиши таъминланди.
Кўтаринки руҳда ўтган беллашув якунига кўра, Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси жамоаси фахрли 1-ўринни, Яккабоғ ТИБ жамоаси 2-ўрин ҳамда Косон ТИБ заковатчилар жамоаси 3-ўринни эгаллаб, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, барча жамоалар фаол иштироки учун эътироф этилди.





