Yangiliklar

СУВ ХЎЖАЛИГИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАДАЛЛАШМОҚДА

СУВ ХЎЖАЛИГИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАДАЛЛАШМОҚДА

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик график – режадаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Аму-Қашқадарё ИТҲБ тизим ташкилотларида рақамли технологияларни жорий қилиш ишлари бўйича семинарлар ташкил этилмоқда.
Шундай семинарлардан бири Шаҳрисабз туманидаги “Чоршанбе” гидроучасткасида бўлиб ўтди. Унда ҳавза бошқармасининг ахборот коммуникация ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича масъул мутахассислари ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

Семинарда “Оқ-сув” ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги каналларнинг сув олиш нуқталарига 2021-йилдан бугунги кунга қадар 76 дона Ақлли сув “SMART WATER” қурилмалари ўрнатилганлиги бугунги кунда 10 дона қурилма вазирлик сервери билан интеграция қилинмаган ва 6 дона қурилмадан маълумот келишида узилишлар кўзатилётганлиги айтиб ўтилди.

Масъул ходимларга қурилмаларни ишчи ҳолатга келтириш учун пудратчи ташкилотлар томонидан ходим жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, “Чоршанбе” канали бош қисмида гидрометр ва канал бошлиқлари билан биргаликда тизимда рақамли қурилмаларнинг афзаллиги, ишлаш принципи, каналнинг координата жадвали маълумотларини киритиш ва қурилмадан маълумотлар узилиши кузатилганда қандай ишчи ҳолатга келтириш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Семинар қатнашчилари соҳага оид саволлар ва таклифлар билдириб ўтди.