Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори Дилшоджон Ходжиахмедов Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Талимаржон” сув омборини бориб кўрди.
Вазир ўринбосари Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларини, шунингдек, аҳолининг маълум бир қисмини ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилиб келаётган Қарши насос станциялари каскади ва “Талимаржон” сув омбори фаолияти билан яқиндан танишиб, 2022 йил куз-қиш мавсумида бажарилаётган тадбирлар ҳамда 2023 йилги суғориш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.