Yangiliklar

СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ МАВСУМГА ШАЙ

СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ МАВСУМГА ШАЙ

 

Яна саноқли кунлардан сўнг суғориш мавсуми бошланади. Шундан келиб чиққан ҳолда Косон туман ирригация бўлими ходимлари ва мироблари кузги-қишки тадбирлар ижросини бажаришга жиддий киришишган. Қолаверса кластерлар, фермер, деҳқон хўжаликлари томонидан белгиланган тадбирлар бажарилиб, суғориш тармоғи сув очишга шай ҳолатга келтириб қўйилди.

Барчага маълумки, суғориш мавсумини қандай ўтиши албатта кузги-қишки тадбирларни қай даражада сифатли ўтганига узвий боғлиқдир.

Хусусан, туманда  2022-2023 йиллар кузги-қишки мавсумида 23 км хўжаликлараро каналларни, 31 км кластер ва фермерларнинг ички суғориш тармоғини тозалаш ишлари режалаштирилган.

Айни кунда, 50 км суғориш тармоқлари механизм билан ҳамда 870 км дан ортиқ ички суғориш тармоқлари қўл кучи ёрдамида (ҳашар) тозаланди.

Туманда тозалаш ишларига 9 дона экскаватор, сув хўжалиги ташкилотларидан 120 нафар ишчилар ҳамда кластер ва фермерларнинг 920 нафардандан ортиқ ишларига тозалаш ишларига жалб этилган.

Жумладан, туманнинг асосий суғориш тармоқғи бўлган Пистали каналининг 7,5 км қисми тозаланиб 7654 гектар ва Р-24 каналининг
8,5 км қисми тозаланиб, 6628 гектар майдонларни сув таъминоти яхшиланди.

Айни кунларда бу ишлар узлуксиз давом этмоқда.