Yangiliklar

СЕМИНАР “СУВ РЕСУРСЛАРИ, ГИДРОТЕХНИКА ИНШОАТЛАРИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ”

СЕМИНАР  “СУВ РЕСУРСЛАРИ, ГИДРОТЕХНИКА ИНШОАТЛАРИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ”

Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида Сув ресурслари, гидротехника иншоотларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, гидротехника иншоотларида учраётган муаммоларни бартараф этиш - ҳамиша долзарб масала бўлиб келган. Бугунги анжуман ҳам ана шу долзарб масалаларни қамраб олди.

Тадбирда Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи ўринбосари М.Жўраев анжуман доирасидаги маърузалари билан фаол иштирок этди. Анжуман давомида муаммо ва уларнинг ечимлари кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, талабалар томонидан тайёрланган инновацион моделлар кўргазмаси барчада ёрқин таассурот қолдирди.