АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР:
2023 йилнинг баҳор ойларида ёғингарчиликнинг кам бўлгани,
ёзнинг ўта иссиқ келиши, сув ресурслари ҳар йилгидан
25-30 фоизга танқис бўлиши вилоятда мураккаб сув танқислиги шароитини келтириб чиқарди.
Сув таъминотида 9 та катта кичик сув омборлар суғориш мавсумининг ўзидаёқ қуриб қолганига қарамасдан иқтисодиёт тармоқларига йил давомида 4,5 млрд.м3 (шундан, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун 4,2 млрд.м3) сув етказиб берилди.
Сувни самарали бошқариш, сув тежайдиган технологияларни, ирригация-мелиорация тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобидан 173 млн.м3 сувни иқтисод қилишга эришилди.
Сув танқислигини юмшатиш мақсадида, 340 км каналлар тозаланди, 125 км канал бетонлаштирилди, 923 дона гидротехник иншоот ва гидропостлар таъмирланди, тик қудуқларга 50 дона насос ҳамда коллекторларга 50 дона дизель насослари ўрнатилиб, ер ости, коллектор-зовурлардан 140 млн.м³ қўшимча сув олинди.
Бунинг натижасида, сув таъминоти оғир бўлган майдонларнинг улуши 83,5 минг гектардан - 13,4 гектаргача туширилди, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,65 фоиздан - 0,67 фоизгача оширилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.2021 йилдаги “Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-5005-сонли қарори бўйича 2023 ЙИЛДА:
Вилоятда 26186 гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар (жумладан 22520 гектар майдонда томчилатиб, 2166 гектар майдонда ёмғирлатиб, 1500 гектар дискрет суғориш технологияси, 12400 гектар майдонда лазерли текислаш тадбирлари) режалаштирилиб, 7686 гектар майдонларда сув тежовчи технология жорий этилди.
Шундан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун 7953 гектар майдонга 195,6 млрд.сўм маблағ молиялаштирилди 12496 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб, 7686 гектар (шундан 5874 гектар томчилатиб,
1235 гектар ёмғирлатиб, 600 гектар дискрет) суғориш технологияси жорий этилди.
Режадаги 12400 гектар майдондан 13879 гектар майдонлар лазерли ускуналар орқали текисланган.
3157 гектар майдонда плёнка тўшаб, 6670 гектар майдонда эгилувчан қувур орқали суғориш ишлари ташкил этилди.
Ушбу тадбирлар билан ҳисоблаганда, жами 31389 гектар майдонда сувни тежовчи технологиялар жорий этилди.
Энг асосийси, амалга оширилган ишлар ва сув тежовчи технологиялардан 85 млн.м3 сувни тежалашига эришилди.
Марказлаштирилган капитал маблағлари ҳисобидан 29 та ирригация-мелиорация лойиҳасига 123,7 млрд.сўм маблағ йўналтирилиб, 46 км лоток, 20 км канал, 85 дона гидротехник иншоот, 6 км қувур реконструкция қилинди, 812 км коллектор ва
174 км ёпиқ-ётиқ дренажларда таъмирлаш-тиклаш тадбирлари ўтказилди.
17 та ирригация-мелиорация объектларида қурилиш таъмирлаш тадбирлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Бунинг натижасида, 29,1 минг гектар майдонни сув таъминоти ва 21,7 минг гектар майдонни мелиоратив ҳолати яхшиланди.
Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, шўрланган майдонларнинг улуши 222 минг гектардан – 219 минг гектарга,
шу жумладан ўртача ва кучли даражада шўрланган ерлар 44 минг гектардан – 40,1 минг гектаргача қисқартирилди;
ер ости сув сатҳи 2 метргача муаммоли бўлган суғориладиган ер майдонлари 5,1 минг гектардан - 2,3 минг гектарга камайтирилди.
Насос станцияларда электр энергияни тежаш мақсадида,
12 дона насос агрегати, 12 дона электродвигателлар замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилди, 18 дона қуёш панеллари, 120 дона энерготежамкор қурилмалари ўрнатилди.
Насос станцияларда 2352 млн.кВт.соат электр энергия лимити ажратилиб, амалда 2285 млн.кВт.соат электр энергия ишлатилди ва 67 млн.кВт.соат электр энергия тежалишига эришилди.
Сув хўжалигида янги йўналиш - давлат-хусусий шериклик жорий этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
2021-2023 йилларда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича қиймати 397 млрд.сўм бўлган 12 та лойиҳа юзасидан битимлар имзоланди, реестрга киритилди ва лойиҳани амалга ошириш натижасида жами 460 млн.сўм (жумладан, 402 минг.кВт электр энергия ва энергия учун 402 млн.сўм, таъмирлаш-тиклашдан
58 млн.сўм) маблағ иқтисод қилинди.
Давлат-хусусий шерикликка олинган объектларни модернизацияси учун хусусий шериклар томонидан 2,0 млрд.сўм инвестиция маблағлари киритилди.
2023 йилда 2 та лойиҳа бўйича битим тайёрланиб,
“INDORAMA AGRO” МЧЖга хизмат қилиб келаётган Нишон ва Касби туманларидаги ирригация-мелиорация объектлари 30 йил муддатга давлат-хусусий шериклик шарти билан бошқарувга берилмоқда.
Натижада, Нишон ва Касби туманларида 59,2 км ирригация,
756 км мелиорация тармоқларидан 275 млрд.сўм бюджет маблағи тежалади ва 815 км ирригация тадбирлари ўтазилиб, 59 минг гектар майдонни мелиоратив
ҳолати яхшиланади.
Соҳадаги устувор йўналишлардан яна бири - сув хўжалигини рақамлаштиришдир. 2023 йилда сув хўжалиги объектларига жами 1262 дона замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилди. Суғориш тармоқларида 851 дона “Smart Water
(aқлли сув)”, насос станцияларда сув сарфини ўлчовчи 24 дона (онлайн) ва мелиоратив кузатув қудуқларида сизот сувлари сатҳи, сувларнинг минераллашганлик даражасини онлайн назорат қилиш учун 387 дона “DIVER” қурилмаси ўрнатилди.
Касби тумани “Миришкор-Қамаши” каналларидаги 26 та сув ажратиш нуқтасини бошқарув жараёни Австралиянинг “Rubicon water” компанияси технологияси асосида автоматлаштирилди.
Ҳурматли Президентимизнинг, вилоятга ташрифи давомида сув хўжалиги объектларини “Қашқадарё тажрибаси” асосида янгича бошқариш бунда, сув хўжалиги объектларини кластерлар бошқарувига бериш белгиланган.
Шунга асосан, кластерларга боғлиқ майдонга хизмат қиладиган 9,3 минг км ички суғориш тармоқлари, 5,1 минг км коллекторлар далолатнома асосида кластерлар бошқарувига берилди.
Саудия тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокида лойиҳа қиймати 105,3 млн.доллар бўлган “Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (ФАЗА-III)” хорижий инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, жорий йилда давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан
1,8 млрд.сўм ва хорижий инвестиция Саудия жамғармасидан
22,5 млн.доллар маблағлар ўзлаштирилди.
Лойиҳа доирасида, 9 дона насос агрегати, 200 комплект юқори кучланишли бошқарув қурилмалари, 4 дона земснаряд, 12 дона махсус техникалар харид қилинди, 2017-2023 йилларда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида Амударёга боғлиқ 402 минг.га майдонларни сув таъминотини яхшиланади.
Ташаббускорларнинг маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан суғориладиган, лалми, адир майдонлардан 14 минг гектари ўзлаштирилиб, 50 сотихдан кам таъминланган, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”даги фуқароларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиб берилмоқда.
Сувни ички тармоқлардан сув истеъмолчиларига тақсимлаш, сувнинг кундалик ҳисобитини юритиш мақсадида Сув хўжалиги махсус хизмат бўлимлари томонидан сув истеъмолчиларга
йил давомида 3,5 млрд.м3 етказиб берилди, 20,3 млрд.сўм сув хизмати кўрсатилиб, 3,74 млрд.сўм маблағ ундириб олинди.
Сув хўжалигида эгалик ҳуқуқи кадастри бўлмаган 1165 та объект 237 та канал, 392 та коллектор, 13 та сув омбор, 66 та насос станциялар, 7 та гидроузел, 450 та тик қудуқларни кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
Илм-фан ва ишлаб чиқариш узвийлиги доимий эътибордаги масала ҳисобланади. 2022 йилда сув хўжалиги тизим ташкилотлари 58 нафар олий маълумотли мутахассис кадрлар билан тўлдирилди.
Бошқарувдаги 235 нафар ходимларни малакаси оширилди, тизим ташкилотларда фаолият юритиб келаётган ёш мутахассис ходимларга қулай меҳнат шароитини яратиш мақсадида сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги 58 та бинода ёш мутахассислар учун 123 та ётоқ ўринлари ташкил этилиб, 106 нафар ходимларга қулай ётоқ ва меҳнат шароити яратиб берилди.
Давлатимиз раҳбарининг ёшларни раҳбар лавозимларга ва бошқарув жараёнларига тайёрлаш топшириқлари бўйича Кўкдала туман ирригация бўлимига 29 ёшдаги ёш раҳбар М.Ахмедов тайинланиб, сув таъминоти оғир бўлган ушбу туманларида
сув ресурсларини бошқариш сиёсати юритиб келинмоқда.
Соҳадаги илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари томонидан жами 4 та илмий-тадқиқот лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Жорий йил куз-қиш ойларида сув хўжалиги объектлари канал, коллекторлар атрофидаги бўш жойларда 226 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва “сув текин эмас” ғоясини илгари суриб, 100 дан зиёд чиқишлар, 125 та мавзуга доир турли семинарлар, тадбирлардан тайёрланган лавҳа ва янгиликлар “Ўзбекистон-24”, “Маҳалла”, “Қашқадарё вилоят теливединияси”,
“Сув хўжалиги вазирлиги веб.сайт” орқали телетомошабинлар ва тингловчилар эътиборига ҳавола этилди.
“Халқ сўзи”, “Қашқадарё овози” каби газеталар ва орқали муштарийларга 25 дан зиёд мақола ва чиқишлар етказилди.
Шу билан бир қаторда, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари 2024 йил ўз олдига қўйган мақсадли кўрсаткичларини белгилаб олди ҳамда ушбу ишларни
аллақачон бошлаб юборди.
Феруз ТОШМУРОДОВ,
Аму-Қашқадарё ИТХБ Сув хўжалигини ривожлантириш ва стратегик таҳлил қилиш бўйича бош мутахассис