Бугун Миришкор тумани «Янгиобод» ҳудудида бўлиб ўтган семинар айнан шу мавзуда бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, соҳа мутахассислари, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари, иштирок этди.
Унда чигит экишда замонавий техникалардан фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, сув тижовчи технологиялардан фойдаланиш ва дала маданиятига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланиб, масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қулай меҳнат шароити яратиб бериш мақсадида сувчиларга махсус этик, тунги ёритгич ва иссиқ чой учун термослар ҳамда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Семинар якунида қуръон тиловат қилиниб, яратгандан 2023 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига барака сўралди. Туя сўйилиб, қишлоқ хўжалигида хизмат қилаётган сувчи-механизаторлар, оддий ишчи ходимлар ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати




