Yangiliklar

“ҚОРАХЎЖА” КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

“ҚОРАХЎЖА” КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

“Оқсув” ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги “Қорахўжа-2” каналининг умумий узунлиги 2,6 километрни ташкил қилиб, ушбу канал “Қашқадарё” дарёсидан “Сандал” туманлараро каналига сувни ташлаб Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ, Қамаши туманларидаги фермер хўжаликларининг қарийб 9800 гектар майдонига сувни етказиб бериш вазифасини бажаради.

Бугунги кунда, “Қорахўжа-2” каналнинг сув ташлама дамбасидаги 20 метр таъмирталаб қисми бетонлаштирилиб, 20 м3 бетон ишлари, 700 м3 тупроқ ишлари амалга оширилиб, суғориш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

Ушбу ишларни бажаришга объектда 1 дона экскаватор, 1 дона бетон қориш, 1 дона автосамасвал ҳамда 12 нафар ишчи кучи жалб этилган бўлиб, бетонлаш тадбирлари давом эттирилади.

Канал реконструкция қилиб бўлингач, сув таъминоти яхшиланади, сув йўқотишлари камаяди, каналнинг фойдали иш коэффициенти ортади.