Суғориш тармоқлари ўз вақтида таъмирланиб, тикланса унда сувни йўқотилиши камаяди. Йилнинг куз-қишки мавсуми эса суғориш тармоғини таъмирлаш-тиклаш учун энг қулай вақт ҳисобланади.
“Оқ-сув” ирригация тизими бошқармаси томонидан 2023-2024
кузги-қишки мавсумида жами 7.95 км хўжаликлараро каналларни, механизм ёрдамида тозалаш тадбирлари режалаштирилган. Кузги-қишки тадбирлар бошланган муддатдан ҳозирги вақтга қадар 6 км хўжаликлараро каналлар тозаланди.
Мавсум давомида 61.8 км дан ортиқ суғориш тармоқлари қўл кучи ёрдамида тозалаш режалаштирилган бўлса, бугунгача “Оқ-сув” ирригация тизими бошқармасининг 53 нафар ходимлари ёрдамида 50.25 км дан ортиқ қисми тозаланди.
Шунингдек 39 дона гидротехник иншоотларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунгача 31 таси, 45 та гидропостларнинг 38 таси таъмирланди. Бу ишларга бошқарманинг 18 нафар ишчилари жалб этилди.
Айни кунларда “Ҳисор” каналининг 1.35 км қисми механизм ёрдамида, “Навбаҳор” каналининг 3.5 км қисми қўл кучи ёрдамида тозаланиб, ишлар давом этмоқда.
Шунингдек, “Дам -бетон” каналида гидропостларни бўёқлаш, “Оқ-сув Яккабоғ бирлашма" каналида қўпорилган-емирилган жойларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.
Кузги-қишки тадбирларга 1 та экскаватор, 1 дона КАМАЗ, 1 дона САК сварка, 1 та Т-28 трактори ва автосамосвал жалб этилган.
Бу ишлар уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати