Бугун Нишон тумани “Усмон Юсупов” ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори мазмун-моҳиятини сувчиларга ва фермерларга етказиш мақсадида семинар ташкил этилди.
Семинарда сув хўжалиги ходимлари, фермерлар ва кластер корхоналари вакиллари иштирок этди. Қатнашчиларга Аму-Қашқадарё ИТҲБ, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси ва Нишон сув етказиб бериш ДМ мутахассислари томонидан тушунчалар берилди.
Семинар қатнашчилари "Лочин кўзи" фермер хўжалигининг 30 гектарли пахта майдонда жорий этилган "Дискрет" суғориш технологияси билан яқиндан танишдилар.
Мазкур амалий семинарда, сувни тежашнинг илғор технологияларини жорий этиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув сарфини ўлчаш усуллари ва “Suvkredit.uz" платформаси бўйича батафсил тушунчалар берилди.