Yangiliklar

НАСОС СТАНЦИЯЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

НАСОС СТАНЦИЯЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида бўлиб ўтган семинарда, сув хўжалигини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ўрганилди.

Унда Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Ботир Алимов, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Самад Хуррамов, ҳавза бошқармасидан масъул бўлим бошлиқлари ҳамда тегишли мутахассислар иштирок этди.

Насос станцияларида 2021 йил ҳисобида 27 дона, 2022 йилда эса 35 дона ақлли ҳисоблагич ўрнатилган. Жорий йил ҳисобидан талабдан келиб чиқиб 14 дона ақлли ҳисоблагич қурилмалари ўрнатилиши режалаштирилиб, ҳозиргача 7 дона ақлли ҳисоблагич қурилмалари ўрнатилиб, тизим серверлари билан интеграция қилинган. Семинарда қолган 7 дона қурилмаларни ўрнатиш учун олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги танқидий маҳокама қилинди.

Йиғилишда барча рақамли қурилмалар бўйича маълумотларни юритиб бориш бўйича келишиб олинди