Yangiliklar

МИРИШКОРДА КАНАЛЛАР ТОЗАЛАНМОҚДА

МИРИШКОРДА КАНАЛЛАР ТОЗАЛАНМОҚДА

Миришкор ирригация тизими бошқармаси томонидан 2022-2023 йиллар кузги-қишки тадбирлар доирасида каналларнинг 6,8 км қисмини тозалаш ва улардаги 46 дона гидротехник иншоот ҳамда 37 дона гидропостларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳозирда Миришкор ирригация тизими ИТБ ишчи ҳодимлари томонидан Миришкор туманинг “Тожикистон”, “Ғофур Ғулом” ҳамда Касби тумани “Беруний” ҳудудларидаги 3200 гектар ер майдонларини сув билан таъминловчи 34а-х-1 каналининг ПК58+00 дан ПК61+00 гача қисмида, тозалаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Шуунингдек, Муборак тумани “Бустон”, “Қарлиқ” ва Касби тумани “Насафий” ҳудудларидаги 5350 гектар экин майдонларини сув билан таъминловчи "Миришкор" каналининг ПК1170+00 дан ПК1172+00 гача қисмида 1 дона экскаватор билан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.