Чироқчи туман ирригация бўлими тасарруфидаги “Меҳнатобод” каналининг умумий узунлиги 4 километрни ташкил қилиб, ушбу канал “Кўктош” каналидан сувни олиб қарийб 400 гектар экин майдонларини суғоришга хизмат қилади.
“Меҳнатобод” каналининг 40 метр таъмирталаб қисми бетонлаштириш режалштирилган бўлиб, бугунгача 14 метр куб бетон ишлари, 13 метр куб тупроқ ишлари амалга оширилди.
