Yangiliklar

МЕҲНАТГА ЯРАША РАҒБАТ

МЕҲНАТГА ЯРАША РАҒБАТ

Халқимизда «Сув – зар, сувчи – заргар», деган нақл бор. «Чимқўрғон» сув омборидан фойдаланиш бошқармаси катта муҳандис-гидротехниги Дустмурод Кучаров ҳам ана шундай заргарлардан.

Дарахт бир ерда кўкаради деганларидек, қаҳрамонимиз 1986 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тугатиб, «Чимқўрғон» сув омборидан фойдаланиш бошқармасида иш бошлаган бўлса ўтган вақт оралиғида диспечер, катта муҳандис, бош гидротехник, бош муҳандис каби турли вазифаларда фаолият юритиб келди.

Д. Кучаровнинг сув хўжалиги тизимидаги узоқ йиллик фидойи меҳнати сув хўжалиги вазирлиги раҳбарияти томонидан муносиб эътироф этилиб, “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотни Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ҳамда Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи Азиз Турсунов ходимнинг иш жойига бориб топширди.