Yangiliklar

КУТИЛАЁТГАН СУВ ТАНҚИСЛИГИ ШАРОИТИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ ЭНГ МУҲИМ МАСАЛАДИР.

КУТИЛАЁТГАН СУВ ТАНҚИСЛИГИ ШАРОИТИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ ЭНГ МУҲИМ МАСАЛАДИР.

Қашқадарёлик фермерлар ғаллани ёмғирлатиб суғориш технологиялардан фойдаланишни бошлади.

Воҳада март ойида кунларни кескин 20-280 градусгача кўтарилиб кетиши сув ресурсларини иқтисод қилишда сув тежовчи технологияларга бўлган талабни янада оширади.

Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 38 586 гектар (жумладан 22520 гектарда томчилатиб, 2166 гектарда ёмғирлатиб, 1500 гектарда дискрет суғориш тизимини жорий этиш ва 12400 гектарда лазерли текислаш) тадбирлари натижасида сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган.

Бугунги кунда, 5696 гектар майдонларда сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича ишлар бормоқда.

Шундан, 1068 гектарда томчилатиб, 948 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари борилаётган бўлса, 3680 гектар майдонларда суғориш ишларини яхшилаш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида лазерли текислаш ишлари ўтказилди.

Баҳорги мавсумда 2023 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларини суғоришнинг энг мақбули ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш ҳисобланади.

Жорий йилда режалаштирилган 2166 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш режасидан ҳозирда 65 та талабгор билан 14 040 гектар майдонга 334,1 млрд.сўм пудрат шартнома расмийлаштирилди, 231 гектарга 5,3 млрд.сўм маблағ молиялаштирилди, 943 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 943 гектарга ҳовуз қазилди, 682 гектарга геомембрана қоплаш ишлари бошланиб, 630 гектар майдон тўлиқ ишга туширилиб, суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Мисол учун, Ғузор туманидаги «Улуғбек» ҳудудида фаолият олиб бораётган «Тошгузар Бойсун» фермер хўжалиги 50 гектар лалмикор ғалла майдонида замонавий ёмғирлатиб суғориш технология жорий этилди.

«Агробанк» АТ Ғузор филиалидан 350 миллион . сўм кредит ва 350 миллион сўм ўз маблағимиз эвазига ушбу замонавий технологияни жорий этдик, асосий мақсадимиз халқимизни арзон буғдой маҳсулотини етказиб бериш. —дейди “Тошгузар Бойсун" фермер хўжалиги иш юритувчиси Сирожиддин Туропов.

Шунингдек, Китоб туманида 4 та талабгорнинг 88 гектар майдонида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича жадаллик билан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда пудратчи корхона “Акува полив” МЧЖ қурилиш-монташ ишлари натижасида “Китоб агро инвест продукт” МЧЖнинг 64 гектар, “Китоб етти хазина” МЧЖнинг 24 гектар майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини қурилиш монтаж ишлари якунига етказилди, технологияни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати