Yangiliklar

Китоб ТИБ тозалаш-таъмирлаш ишларида фаол қатнашмоқда.

Китоб ТИБ тозалаш-таъмирлаш ишларида фаол қатнашмоқда.

Китоб туман ирригация бўлими Янгизамон хўжаликлараро каналида ҳашар ташкил қилиб, кузги-қишги тозалаш-таъмирлаш ишларида фаол иштирок этмоқда. Ҳашарда Китоб ТИБ ҳодимлари Янгизамон каналининг атрофидаги ҳас-ҳашакларни ҳамда каналнинг лойқа босган қисмини қўл кучи ёрдамида тозалаб суғориш мавсумига тайёрлашмоқда. Ушбу канал орқали 350 гектар қишлоқ хўжалиги ва аҳоли томорқалар ер майдонлари сув билан таъминланади. Каналнинг умумий узунлиги 8.25 км. Тозалаш ишлари давом этади.