Касби тумани Майманоқ канали ПК-80 дан ПК-86 гача бўлган оралиқда механизм билан тозалаш ишлари олиб борилмоқда Майманоқ каналининг сув олиш қобилияти 17 м3/секни ташкил қилади, сув олиш манбаси Оби-хаёт канали, Майманоқ каналидан 9845 гектар сувли майдон суғорилади. Касби тумани Қорақунғирот канали ПК-28 дан ПК-17 гача бўлган оралиқда механизм билан тозалаш ишлари олиб борилмоқда Қорақунғирот канали сув олиш қобилияти 2,0 м3/секни ташкил қилади. Сув олиш манбаси Майманок канали. Қорақунғирот каналидан 1105 гектар сувли майдон суғорилади.


