Бугун Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори талабларини мувофиқлаштириш мақсадида “Ijro.gov.uz” тизимининг янги талқини ишлаб чиқилгани ва уни хавфсиз ишлатиш бўйича маълумот берилди.
Таъкидландики, “Ijro.gov.uz” тизимининг янги талқини жорий йилнинг 1 мартидан ишга туширилади.
“UNICON-SOFT” МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур барча тизим ташкилотдарининг ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъул мутахассислари иштирок этди.
Шунингдек, иштирокчилар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб, келиб тушаётган мурожаатларни ўз муддатларида, қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш бўйича билимларини мустаҳкамладилар.

