Айни дақиқаларда Деҳқонобод туманидаги 20 миллион куб сув сиғимига эга сел сув омбори очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Унда вилоят ҳокими Муроджон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда сув хўжалиги раҳбарлари иштирок этмоқда.
Сув омбори очилиш маросимида жонлиқ сўйилиб, Аллоҳдан барака сўралди ва Қуръон тиловат қилинди.

