Yangiliklar

ЧОРШАНБЕ КАНАЛИ БЎЙЛАРИ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНТИРИЛАДИ

ЧОРШАНБЕ КАНАЛИ БЎЙЛАРИ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНТИРИЛАДИ

Шаҳрисабз туман ирригация бўлими ходимлари томонидан сув хўжалиги объектлари, канал, ариқ, гидропост, гидротехник иншоотлар ва сувчилар уйлари атрофларида манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатларини экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг кузи ва жорий йилнинг баҳор мавсумида 32 минг туп турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирган бўлиб бугунгача 35 минг 400 дона кўчат экилиб, режа 115 фоизга бажарилди. Айни кунларда қўшимча кўчат ўтқазиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина “Чоршанбе” ҳамда “Қўйи танхоз” гидро иншооати атрофига ва канал ёқаларига 300 дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.