Yangiliklar

БУ ЙИЛ ҚАШҚАДАРЁДА 26 МИНГ ГЕКТАРДА СУВНИ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

БУ ЙИЛ ҚАШҚАДАРЁДА 26 МИНГ ГЕКТАРДА СУВНИ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Айни дақиқаларда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув тежовчи технологияларни жорий этишни кенгайтиришга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар Сув хўжалиги вазирлиги, Республика “Агробанк” АТБ ҳамда олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, кластер ташкилоти, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирок этмоқда.

Иштирокчиларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган хўжалик юритувчи субъектларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар, “Агро-субсидия” ягона ахборот тизимининг афзалликлари ҳақида атрофлича маълумот бериляпти.

Маълумот учун, жорий йил вилоятда 26 минг 186 гектарда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш кўзда тутилган. Шундан 22 минг 520 гектарда томчилатиб, 2 минг 166 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологияси ўрнатилади.