Вазирлик раҳбарияти топшириғи билан Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ва Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Қашқадарё вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотлари мутахассис-ходимларининг малакасини оширишни жойларда ташкил этиш бўйича ўқув-амалий семинарлар жадвали ишлаб чиқилди.
Жадвал асосида 6 апрель куни “Яккабоғ-Ғузор” ирригация тизими бошқармасида Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти илмий ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. Унда Ғузор ва Деҳқонобод тумани ирригация бўлимлари, насос нстанциялари ва бошқа тизим ташкилотларидан 80 нафарга яқин мутахассис иштирок этди.

