“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятидаги барча сув хўжалиги ташкилотлари томонидан канал, ариқ, гидропост, гидротехник иншоотлар ва хизмат уйлари атрофларида манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатларини экиш, кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди. Ҳозирда бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, янги кўчатларни суғориш, парваришлашга эътибор қаратилаяпти.
– Дарахт экиш бўйича ўтган йилнинг куз фасли ва жорий йилнинг баҳор мавсуми давомида сувчилар томонидан 860 минг тупдан ортиқ кўчатлар ўтқазилди, - дейди Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Азиз Турсунов. – Шундан 313 минг туп мевали ҳамда 144 минг туп манзарали дарахт кўчатлари, 72 минг туп терак қаламчалари, 144 минг туп тут, 119 минг туп тол ҳамда 68 минг туп жийда кўчатларидан иборат. – “Яшил макон” бўйича тадбирлар вилоятдаги барча сув хўжалиги ташкилотларини қамраб олди.

.