Yangiliklar

ҚАШҚАДАРЁДА СУВ ОМБОРЛАР ЎРГАНИЛДИ

ҚАШҚАДАРЁДА СУВ ОМБОРЛАР ЎРГАНИЛДИ

Cув хўжалиги вазирининг топшириғига асосан “Сувхўжаликназоратинспекцияси ва Диагностика маркази бошлиқлари ҳамда мутахассислари томонидан жорий йилнинг  8-11 сентябрь кунлари Қашқадарё вилоятидаги мавжуд сув омборларининг техник ҳолатини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилди.

 

Мутахассислар “Талимаржон”, “Чимқўрғон”, “Пачкамар”, “Қамаши”, “Лангар”, “Қорабоғ”, “Нўғайли”, “Шуробсой”, “Қалқама”, “Янгиқўрғон” ва “Қизилсув” сув омборларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан олиб борилаётган таъмирлаш тиклаш ишлари, ҳамда  кузги-қишки тадбирларнинг боришини ўрганди.

 

Шунингдек, “Сувхўжаликназоратинспекцияси ва вилоят  бошқармаси томонидан берилган кўрсатмалар ҳамда Хавфсизлик Декларациясида Экспертлар Кенгашининг қарорларида кўрсатилган камчиликларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.

 

Жумладан, “Шуробсой” ва “Гулдара” сел сув омборларида Хавфсизлик Декларациялар биринчи марта ишлаб чиқилаётганлиги сабабли керакли тавсия ва амалий ёрдамлар берилди.

 

Шунингдек, “Деҳқонобод” ва “Гулдара сел сув омборларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш чора тадбирлари ва  кўзда тутилган таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатма ва таклифлар берилиб, эксплуатация ходимларига сув омборини ишлатиш, назорат қилиш, ўлчов ишларини бажариш ва маълумотларни таҳлил қилишда амалий ёрдам берилди.  

Маълумот учун: Гулдара сел-сув омборининг Хавфсизлик декларацияси Экспертлар Кенгашига топширилиб, сентябрь ойи якуни бўйича йиғилишда кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши  режалаштирилган. Шўрабсой сув омборининг Хавфсизлик Декларацияси “Сувлойиҳа” ДУК ташкилоти билан биргаликда маьлумотларни тайёрлаш ишлари якунланмоқда.  

              Ўрганишлар якунлангач, вилоят ҳокими М.Азимов билан  Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи З.Ирисбоев ва Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи Т.Эгамназаровларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда белгиланган сув омборларига маҳаллий бюджет маблағларини ажратилишини тезлаштириш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилиниб, тез кунда ажратилишига келишиб олинди.

 

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB