Yangiliklar

ҚАШҚАДАРЁДА 20 ТА НАСОС СТАНЦИЯСИ ХУСУСИЙ ШЕРИК БОШҚАРУВИГА БЕРИЛАДИ

ҚАШҚАДАРЁДА 20 ТА НАСОС СТАНЦИЯСИ ХУСУСИЙ ШЕРИК БОШҚАРУВИГА БЕРИЛАДИ

Қашқадарё вилоятида суғориладиган майдон 514 минг гектар бўлиб, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги 69 та насос станцияси орқали 120 минг гектар майдон суғорилади. Айни пайтда вилоятдаги 20 та насос станциясини хусусий шерик бошқарувига бериш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятидаги насос станцияларини хусусий шерикликка бериш бўйича кластер корхоналари раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар олиб борди.
Учрашувларда Қамаши туманидаги 6 та йирик насос станциясини «Оq saroy Textile» кластер ташкилотига, 3 та йирик насос станциясини ҳамда кластернинг ўзи фойдаланиб келаётган каналларни «Qamashi Textile» кластер ташкилотига ҳамда Қарши туманидаги 3 та йирик насос станциясини «Cluster Hilol» кластер ташкилоти бошқарувига бериш бўйича келишиб олинди.