“Қашқадарёсувқурилишинвест” Давлат муассасаси томонидан ирригация ва мелиорация объектларида реконструкция қилиш ва тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Қарши туманидаги "Намуна", "Манғит", "Насаф", "Янгибоғ” ҳудудларидаги 105.6 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланди.
Бу объеетлардг айни кунларда “Мелиотаъмирқурилиш” МЧЖ томонидан 6 донадан экскаватор, 2 дона бошқа турдаги техникалар ҳамда 15 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган. Лойиҳага кўра 19 та қувур кўприкларини таъмирлаш ва қайтадан қуриш 12 дона "Diver" қурилмасини ўрнатиш режалаштирилган.
Таъмирлаш-тиклаш ишлари якунига етгач "Намуна", "Манғит", "Насаф", "Янгибоғ” ҳудудларидаги 3 минг 66 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.
“Қашқадарёсувқурилишинвест” Д. М директори Б.Бўриев томонидан “Намуна” ҳудудида олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.