Yangiliklar

ҚАРШИ МАГИСТРАЛ КАНАЛИ 5 ТА ТУМАННИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙДИ

ҚАРШИ МАГИСТРАЛ КАНАЛИ 5 ТА ТУМАННИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙДИ

“Карши” магистрал каналининг вилоят сув хўжалигидаги тутган ўрни ва аҳамияти катта.
Хусусан, мазкур канал орқали ҳудуддаги М-2, М-3 ва "Шўртан" каби йирик насос станцияларига сув тақсимлаб беради.

105 км узунликдаги мазкур магистрал канал, 5 та (Нишон, Касби, Қарши, Ғузор, Косон) туманларидаги 218 минг гектар майдонларни кафолатли сув билан таъминлаб келмоқда.

Айни кунда, магистрал каналда кузги-қишки тадбирлар ўз ниҳоясига етган бўлишига қарамасдан, ундан сув олувчи “Р-19” каналига 2 та экскаватор жалб этилиб каналнинг 4,5 км қисми лойқа ва чўкиндилардан тозаланди.

Тозалаш ишларига қатнашаётган 14 нафар ишчиларга қулай меҳнат шароитини яратиш мақсадида канал атрофида иссиқ овқат ташкил этилди.

Каналда сув ресурсларини самарали ва оқилона бошқариш учун 7 дона гидротехника иншоотлари таъмирланди, сувни бошқариш жараёнларига шай ҳолатга келтирилди.