Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тегишли баёни ижросини ўз вақтида жойларда таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида 2022 йил 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар жойларда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилаётганлиги муносабати билан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2022 йил 3 декабрдаги 16/7-1711-сонли хатига асосан Аму-Қашқадарё ИТҲБ тизим ташкилотлари ҳодимлари ўртасида мавсумий содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ёки ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан тушинтириш ишлари тўғрисидаги сменари ўтказилди.
Ўтказилган сменарда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник О.Рахманов иштирок этиб, Қашқадарё вилоятида 2022 йил 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар жойларда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилаётганлиги, ҳамда 2021 йилдан жорий йилнинг 6 декабр кунига қадар вилоятда содир бўлган ёнғин ва ис газидан содир бўлган фавқулодда ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисидаги маърузаси ҳамда видео лавхалар кўрсатиб ўтилди.
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва тизим ташкилотлари иштирок этган профилактик суҳбатлар давомида 85 нафар ишчи ҳодимлар иштирок этди.