Yangiliklar

ҚАМАШИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚАМАШИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси ҳузуридаги Қамаши сув омборида Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳамда Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Мазкур ўқув машқи табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирга 40 нафар иштирокчи ва 8 та махсус техника жалб этилди.

Объект ҳудудида фавқулодда вазият содир бўлганда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва хизматчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш машғулоти ўтказилди. Шунингдек, содир бўлган ёнғинни ўчириш ҳамда жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари баҳоланди. Шунингдек, ушбу сув омборда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун керакли техник жиҳозлар ва асбоб-анжомлар захираси яратилганлиги ҳам ўрганилди.