Кеча Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Қашқадарё вилояти Касби туманида оммавий сайёр қабул ўтказди.
Унда вазир ўринбосари З.Ишпулатов, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Сиддиқов, “Қарши магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси” бошлиғи И.Қурбонов, вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, Касби тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ масъуллари, агрокластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа сув истеъмолчилари қатнашди.
Сайёр қабулда Касби тумани “Талишбе” МФЙда яшовчи Х.Бобоёров ҳудуддаги “Шодмон Нормуродов” фермер хўжалигининг насос агрегатларини таъмирлаш учун амалий ёрдам сўради.
“Месит” МФЙда яшовчи Ф.Абдуллаев, “Шакаржўй” МФЙда яшовчи Д.Суярова лоток тармоқларини таъмирлаш бўйича мурожаат қилди.
Сайёр қабул барча мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати