Нишон туман"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси балансидаги каналларга ўтган йилларда 82 дона ақлли сув “Smart water” қурилмалари ўрнатилган.
Бугун бўлиб ўтган семинарда ушбу қурилмаларнинг ишлаш ҳолати муҳокама қилинди.
Унда Аму-Қашқадарё ИТҲБ бўлим бошлиқлари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этди.
Муҳокамада ўтган йилларда ўрнатилган 82 дона қурилмаларнинг 39 тасида вазирлик серверига маълумот келишида узулишлар кузатилганлиги танқидий муҳокама қилинди ва камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланди
Шунингдек, тизимда рақамли қурилмаларнинг афзаллиги, каналнинг координата жадвали маълумотларини киритиш ва қурилмадан маълумотлар узилиши кузатилганда қандай ишчи ҳолатга келтириш бўйича амалий кўрсатмалар берилди
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB