Бугун Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда Давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий шерикка берилган Косон туманидаги “Пистали” насос станциясини ишчи ҳолати ўрганилди.
Унда “Зарафшон сув ҳаёт” МЧЖ ходимлари ва соҳага тегишли бошқа мутахассислар қатнашди.
Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида имзоланган битим шартларини бажарилишини ўрганилди.
Шунингдек, рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Семинар давомида, техника хавфсизлиги ва ишчи ходимларнинг махсус кийимда ишлаши муҳимлиги таъкидланди.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB