“ОҚСУВ”НИНГ ИККИ НАФАР ХОДИМИ ЧОРВАЧИЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

“ОҚСУВ”НИНГ ИККИ НАФАР ХОДИМИ ЧОРВАЧИЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

“Оқсув” ирригация тизими бошқармасининг маъмурий биноси ҳовлисида 4 сотихли иссиқхона ташкил қилинди. Шунингдек, бошқарма тасарруфидаги каналларнинг ҳимоя ҳудудига, 8 та гидроучастка атрофига 2 минг 570 туп ошқовоқ кўчати экилди.

– Бошқармамизга қарашли барча сувчилар уйининг ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган, –дейди “Оқсув” ирригация тизими бошқармаси бўлим бошлиғи Жаҳонгир Холматов. – Сув хўжалиги вазирлигининг ҳайъат йиғилишларида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, икки нафар ходимнинг тижорат банкидан кредит олишида ёрдам берилди. Участка бошлиқлари Маъмуржон Жовлиев ва Зиёмиддин Ғаппоров 33 миллион сўмдан имтиёзли кредит олиб, чорвачиликни йўлга қўйди. Чорва учун озуқа базасини яратишда бошқарма томонидан кўмак берилмоқда.