Вазирлик топшириғига асосан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида фермерлар ва аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича штаб тузилди.
Шунингдек, мурожаатларни қабул қилиш бўйича “Call markaz” кечаю-кундуз ишлаб турибди.Мисол учун, бугун Қарши тумани “Намуна” ҳудудидаги "Шовкат Давлат ўғли" фермер хўжалиги раҳбари Ш. Давлатов пахта майдонини суғориш учун сув етиб келмаётганидан шикоят қилди.
Штаб аъзолари зудлик билан мурожаатни ўрганиб чиқишди. "Шовкат Давлат ўғли" фермер хўжалигига пахта майдонларини суғориш учун секундига 40 литр сув лимити ажратилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати